ЙҲХХ «маҳалла еттилиги» билан биргаликда йўл ҳаракати қоидаларини беш ва ундан ортиқ марта қўпол равишда бузган ҳайдовчилар билан манзилли ишламоқда. Бу ҳақда Сенатда ЙҲХХ раҳбари Шерзод Ибрагимов гапирди.
Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш жиддий қоидабузарлик сифатида баҳоланиши керак. ЙТҲлар вақтида таҳлил қилинмаяпти, аҳоли гавжум жойларда светофорлар йўқ, ҳокимликлар зарур чораларни кўрмаяпти. Сенатда ЙҲХХ янги раҳбари билан муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
Яқинда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлган Шерзод Ибрагимов фуқароларга мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, асосий вазифалар таълим муассасалари олди, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсиз тизим яратиш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши «муросасиз курашиш» ва бошқалардан иборат бўлади.
2019 йилнинг ноябрь ойидан бери Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини бошқариб келган Олим Саидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шерзод Ибрагимов эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг